Линклар

logo-print

Эрон давлат телевидениесининг хабар қилишича¸ мамлакат жануби-ғарбидаги нефт шаҳри Аҳвозда юз берган бир неча бомба портлаши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган, 30 одам жароҳатланган.


Эрон Ички ишлар вазирилиги матбуот вакили Амир Ҳусайн Мутаҳарга кўра¸ якшанба куни пойтахт Теҳрондан 550 километр узоқда жойлашган Хузистон вилояти маркази Аҳвоз шаҳридаги вилоят ҳокимият биноси олдида мина ўрнатилган машина портлатилган. Бошқа икки портлаш вилоят ҳокими ва вилоят телевидениеси бошлиғи уйлари яқинида содир этилган.
Эронда ўтказиладиган президентлик сайловидан беш кун олидин рўй берган воқеа жавобгарлигини ҳазирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
Вазирлик рўй берган портлашларни террористик ҳужум¸ деб баҳолади.
Бугун пойтахт Теҳронда юз берган бошқа бир портлаш натижада бир киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG