Линклар

Россия расмийларининг билдиришича¸ бугун Чеченистондан Москвага келаëтган пассажир поездида юз берган бомба портлаши оқибатида 15 киши жароҳатланган.


Портлаш Россиянинг миллий байрам куни рўй берди. Воқеа жавобгарлигини ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
Россия федерал хавфсизлик хизмати матбуот вакили поезд ҳайдовчиси берган маълумотга асосланиб билдиришича¸ портлаш поезднинг олд қатор вагонларида юз берган. Москвадан 150 километр жанубда бомба қолдиқлари топилган.
Россия Бош прокурори ўринбосар Николай Савченконинг айтишича¸ террористик ҳужум эканлиги гумон қилинаëтган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG