Линклар

Ироқда ўғирлаб кетилган франциялик журналист ва унинг таржимони озод этилди.


Улар 5 январда Бағдодда номаълум қуроли гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган эди.
Журналист Флоренс Обенанинг бугун ватани Францияга етиб келди. Айтилишича унинг саломатлиги жойида.
Бугун Франция Президенти Жэк Ширак телевидение орқали сўзлаган нутқида бу ҳақда бундай деди:
“Флоренс Обена ва Ҳусайн Ҳанунлар озод этилди. Уларнинг саломатлиги яхши. Флоренс Парижга учиб келмоқда. Узоқ ва оғриқли асирликдан сўнг улар ўз оила ва яқинларига қовишадиган бўлди. Мен бугун ўзим ва бутун Франция халқининг хурсандлигини изҳор этишни истайман”¸ -- деди Президент Ширак.
XS
SM
MD
LG