Линклар

Украинада журналист Георгий Гонгадзе ўлимида айбланаётганлар айбига иқрор бўлишди.


Украина Бош прокурори Святослав Пискуннинг маълум қилишича, жиноятни милиция ходимлари амалга оширган. Аммо, Пискун журналистни ўлдиришга буюртма берган одамлар исмларини айтмади.
Герогий Гонгадзе 2000 йилнинг сентябрида йўқолиб қолган эди. Орадан икки ой ўтиб эса унинг жасади Киевдан 120 километр узоқдаги Тарашанский ўрмонидан топилган. Кейинчалик, украин мухолифати Гонгадзе ўлимига мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Леонид Кучма аралашганини даъво қилишганди. Оқибатда Гонгадзе ўлими атрофидаги сиёсий можаро қизигандан қизиб, бу "зарғалдоқ инқилоб" га туртки бўлган омиллардан бири сифатида кўрилган.
XS
SM
MD
LG