Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида рўй берган отишмада бир киши нобуд бўлган, беш киши яраланган.


Кундуз куни арматура таёқчалар ва бошқа турдаги дубинкалар билан қуролланган 200 га яқин одам депутат Баяман Эркинбоевга тегишли "Олой" меҳмонхонасига бостириб киришга уринган, меҳмонхона қўриқчилари эса бунга жавобан уларни автоматдан ўққа тутган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, отишма давомида жароҳат олган олти одамнинг бири касалхонада жон берган. Сўнгги олинган хабарларда Ўшда вазият изига туша бошлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG