Линклар

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистондан олиб чиқиш мумкин бўлган валюта миқдорини чекловчи қонунни бекор қилди.


Бундан олдин бир киши Қозоғистондан 10 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда қаттиқ валюта олиб чиқиши мумкин.
Ҳорижлик тадбиркорлар, Қозоғистондаги нефт ва табиий газ ишлаб чиқариш саноатига кўплаб ҳориж компаниялари жалб этилгани инобатга олинса, бу миқдор жуда камлигидан шикоят қилиб келган эди.
Бугундан бошлаб ҳар бир киши Қозоғистондан хоҳлаган миқдорда қаттиқ валюта олиб чиқишга имкони бўлади. Бироқ 10 минг АҚШ долларидан ортиқ пулни олиб чиқиш учун банк ёки валюта айрибошлаш шаҳобчалари каби мутасадди ташкилотлардан тегишли ҳужжатлар талаб этилади.
XS
SM
MD
LG