Линклар

Ўш шаҳрида Қирғизистон парламенти депутати Баяман Эркинбаев тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда.


Хабарларга кўра, Эркинбаев тарафдорлари ва унинг истеъфосини талаб қилаётганлар орасида қуролланган шахслар ҳам бор.
Эркинбаев тарафдорлари унинг қароргоҳи жойлашган “Олой” меҳмонхонасини ўраб олишган. Кеча 200 кишидан иборат гуруҳ бу меҳмонхонани эгаллаб олишга уринганда меҳмонхона хавфсизлик хизмати ходимлари уларни қувиб чиқарганди.
Қирғизистон ичики ишлар вазири Мурат Суталиновнинг маълум қилишича, 500га яқин Эркинбаев тарафдорлари меҳмонхонани ўраб олган ва меҳмонхонадан нарироқда 150 нафарга яқин унга қарши бўлганлар тўпланган.
Эркинбаев вазиятнинг кескинлашишида Асқар Ақаев ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг иқтидорга келган янги ҳукуматни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG