Линклар

Россия Президенти Владимир Путин Россия табиий газ ва нефт экспортига қарам бўлиб қолмасдан, ўз иқтисодиётини такомиллаштириши лозимлигини айтди.


Путин давлатнинг бизнес ишларига ҳаддан ташқари кўп аралшишидан огоҳлантирди, бироқ бунинг мамлакат иқтисодиётининг боқша соҳаларини ривожлантириш ва хом ашё етказиб берувчига айланиб қолмаслик учун муҳимлигини урғулади.
“Бугун, Россия хом ашёни эксполрт қилувчи улкан мамлакатдир. Бу бизнинг табиий ютуғимиздир. Бундан ташқари, хом ашёни ишлаб чиқариш ва унинг бирламчи қайта ишланиши юқори-технология ишлаб чиқаришига айланиши мумкин. Бироқ табиий бойликларни самарли ишлатиш барқарор иқтисодий ўсиш учун етарли шароит яратиб бермайди ва бази ҳолларда эса тараққиётнинг асосий вазифаларини амалга оширишдан чалғитади ҳам”, - деди жумладан Путин.
Баъзи кузатувчилар Россиянинг нефт ва газ экспортига тобеълиги барқарорликка хавф солишидан огоҳлантираётган эди.
Путин рақобатбардош технологик секторни ривожлантиришни тавсия қилди.
XS
SM
MD
LG