Линклар

logo-print

Калифорнияда бўлиб ўтган суд ҳайъати Америкалик поп юлдуз Майкл Жэксонни унга қўйилган 10 айблов бўйича айбсиз, деб топди.


Майкл Жэксон бошқа айбловлар жумласидан 2003 йилда 13 яшар болага тегажоғлик қилганликда айбланаётган эди.
Суд ҳайъати 14 ҳафта давом этган суд маҳкамаси ва етти кунлик мулоҳазалардан сўнг ҳукмни эълон қилди.
Суд котиби ҳукмни овоз чиқариб ўқиди.
“Бизким, суд ҳайъати айбланувчини кичик ёшдаги болага нисбатан шаҳвоний муносабатда бўлганлик ҳақидаги айблов бўйича айбсиз, деб топдик”, - деб эълон қилди суд вакили.
Агар 46 ёшли Жэксон унга қўйилган 10 айблов бўйича айбдор, деб топилганда унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин эди.
XS
SM
MD
LG