Линклар

logo-print

БМТга тегишли халқаро атом энергияси агентлигининг янгидан сайланган раҳбари Муҳаммад Эл Барадэй Эрон ўзининг ядровий дастури бўйича етарли маълумот тақдим этмаганини айтди.


Эл Барадэй бугун берган баёнотида Эрон қўшимча маълумот берганини эътироф этди, бироқ бу маълумотлар баъзи саволларга жавоб бериш учун етарли эмаслигини маълум қилди.
Эл Барадэй Теҳронни Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассисларини Парчин ҳарбий базасига боришига руҳсат беришга чақирди. Агентлик вакиллари бу ҳарбий базани бир марта бориб кўрган, лекин ўшандан бери уларга бу базага кириш ман этилган.
Агентлик раҳбарининг айтишича, мутахассиалар бундан ташқари яна бир жойни Лавизан-Шиан, деб аталувчи базани бориб кўрмоқчи.
Бу базалар Америка Қўшма Штатлари Эрон олимлари ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга алоқадор тадқиқотлар ўтказган, деб гумон қилган базалар қаторида кўрилмоқда.
Айни пайтда Эрон Эл Барадэйнинг Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбарлигига қайта сайланганини олқишлади.
XS
SM
MD
LG