Линклар

Бугун Ироқда содир этилган зўравонликларда каимда 47 киши ҳалок бўлди.


Ироқ шимолидаги Киркук шаҳрида ҳудкуш шахс содир этган портлашда камида 18 киши қурбон бўлди ва 50дан ортиқ одам жароҳатланди.
Ироқнинг Бақуба шаҳрида содир этилган машина портлашида эса камида 5 нафар Ироқ аскари ҳалок бўлди.
Шунингдек, Бақуба яқинидаги Канъан шаҳарчасида рўй берган порталшда бир аскар ва икки фуқаро жароҳатланди.
Ани пайтда Ироқ полицияси ал-Анбар вилоятида 24 жасадни топгани хабар қилинмоқда.
Шунингдек, бугун Қурд демокртик партияси етакчиси Массуд Барзаний Ироқнинг Қурдистон минтақаси президенти сифатида қасамёдга келтирилди.
Қурдистон парламенти Барзанийни тўрт йиллик муддатга Қурдистоннинг биринчи президенти этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG