Линклар

logo-print

Журналист озодликка чиқди


Фирдавс Майда безориликда айбланиб, Қарши шаҳри жиноят ишлари суди қарори билан 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига тортилган қашқадарёлик мустақил журналист Тўлқин Қораев 14 июнь куни озодликка чиқди.

Т.Қораев 4 июнь куни Юлдуз Шерова исмли аёлнинг ички ишлар идорасига топширган шикоят аризаси асосида жавобгарликка тортилганди.

Адвокатлар мазкур иш аппеляция тартибида кўриб чиқилишига эришган бўлса-да, суд қарори ўзгартирилишсиз қолдирилганди.

Кузатувчилар Т.Қораевга журналистик фаолияти учун фитна уюштирилганини таъкидлар экан, 10 кунлик қамоқ жазоси унга огоҳлантириш маъносида қўлланилганини айтмоқда.

Т.Қораев Буюк Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти ҳамда Эроннинг Машҳад радиоси билан ҳамкорлик қилиб келади.
XS
SM
MD
LG