Линклар

Эроннинг ИРНА расмий ахборот агентлиги хабарига кўра¸ мамлакат шимоли-ғарбидаги Маҳобод шаҳрида юзлаб эронлик курдлар билан полиция ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди.


Жума куни Эронда ўтказиладиган президентлик сайлови олдидан рўй берган бу воқеага қўшни Ироқда курдлар гуруҳи раҳбари Масъуд Барзоний Ироқ Курдистонинг биринчи Президенти сифатида қасамëдга келтирилгани сабаб бўлган.
ИРНАнинг маълум қилишича¸ шаҳар кўчаларига чиққан тақрибан 300 киши бир неча машина ва дўконларга зарар етказган.
XS
SM
MD
LG