Линклар

logo-print

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги расмийлари ўтган ой Андижонда рўй берган воқеларни текшириш мақсадида бугун қўшни Қирғизистонга борди.


БМТ вакиллари тарқибан 10 кун Қирғизистонда қолиб¸ у ердаги 440 нафар ўзбекистонлик қочқинларнинг айримлари билан суҳбатлашади.
Ўзбекистон ҳукумати ушбу гуруҳ бошлиғи Луис Арбурнинг Андижонга бошриши ҳақидаги таклифини рад қилди.
13 май куни Андижонда рўй берган воқеалар оқибатида юзлаб ўзбекистонликлар қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган эди.
Ўзбекистон ҳукумати воқеалар жараëнида 173 одан ҳалок бўлгани¸ уларнинг кўпчилиги террористлар эканлигини иддао қилиб келмоқда. Аммо воқеа гувоҳлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳалок бўлганлар сони 500 кишидан зиëдлигини айтишмоқда.
Сешанба куни Қирғизистоннинг муваққат Ташқи ишлар вазири Роза Ўтинбоева ўтган ҳафта 4 нафар ўзбекистонлик қочқин қирғиз хавфсизлик кучлари томонидан Ўзбекистонга департация қилингани юзасидан текширув ўтказиш ва масъул расмийларни жавобгарликка тортиш кераклигини таъкидлади.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ўзбекистонга қайтариб юборилган ушбу 4 қочқиннинг хафсизлиги хусусида хавотирланмоқда.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Қирғизистонни БМТ билан маслаҳатлашмай¸ 4 ўзбекистонлик қочқинни ватанига депортация қилгани учун танқид қилган эди.
XS
SM
MD
LG