Линклар

Тошкентда АҚШ фуқароси ўлдирилди


Шайбон 14 июнь куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида АҚШ фуқаросининг ўлиги топилди. 60-65 ёшлардаги аёл жасади корейс миллатига мансуб Кюн Хянга тегишли экани маълум қилинмоқда.

Хабарларга кўра, аёлнинг жасади Тошкентнинг Миробод туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган катта ёнғин ўчирилгандан сўнг топилган. Мурда бошига целофан қоп кийдирилган ҳолатда бўлган.

Ички ишлар идораларидаги ишончли манбанинг айтишича, жасаднинг бош қисмида кучли зарба излари борлиги аниқланган.

АҚШ фуқароси бу уйда икки йил давомида яшаб келган. Унинг Ўзбекистонда қайси ташкилотда, нима иш билан шуғуллангани ҳозирча номаълум.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари ўлдирилган аёл Америка фуқароси эканини тасдиқлади, бироқ бошқа маълумот берилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG