Линклар

Ваъда бериш бошқа, унга вафо қилиш бошқа


Феруза Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ваъдаларига қарамай, БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси вакилларига Андижон фожеаларини воқеа жойига бориб ўрганишга рухсат этилмади.

“Озодлик” мухбирининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлиги вакиллари нега Андижон воқеаларини Қирғизистонда туриб текширишга киришгани тўғрисидаги саволига ваколатхона вакили шундай жавоб қайтарди.

Унинг қўшимча қилишича, комиссарлик Ўзбекистонда ўз ваколатхонасига эга эмаслиги сабабли мазкур ташкилот комиссияси воқеаларни Қирғизистондан туриб ўрганишга киришган бўлиши мумкин.

Журналистлар билан мулоқотлардан бирида Ўзбекистон Президенти мамлакатга халқаро комиссия келишига эҳтиёж йўқлигини таъкидлаб, ҳатто БМТ ва ЕХҲТнинг Тошкентдаги ваколатхоналарини фаол эмасликда айблаганди.

“БМТ ва ЕХҲТ мустақил халқаро текширув талаб қилмоқда. Ахир бизда уларнинг вакиллари бор-ку! Нега улар Андижонга ўзимиз олиб боришимизни кутиб туриши керак? БМТ ва ЕХҲТ вакиллари Андижон воқеаларини ўрганаётган хоҳлаган киши, оддий одамлар билан бемалол гаплашсин, истаса тасвирга олсин, истаса овозларни ёзиб олсин. Кейин ўша халқаро текширув талаб қилаётган раҳбарларига жўнатсин. Уларга ким халақит беряпти”, - деган эди Ислом Каримов.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон раҳбарининг бу сўзлари фақат сўзлигича қолиб кетган. Натижада БМТ Андижон воқеаларини Қирғизистондан туриб ўрганишга мажбур бўлмоқда.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаевнинг фикрича, БМТ раҳбарияти Ўзбекистондаги тоталитар тузум шароитида ишлаётган ходимлари ҳаётини хавф остига қўймаслик учун Андижон воқеаларини ўрганишни бошқа ҳудудлардаги вакиллари зиммасига юклаган.
XS
SM
MD
LG