Линклар

logo-print

Бугун Камбоджанинг Сиемреап шаҳрида полициячилар халқаро мактабнинг қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинган ўқувчилари ва ўқитувчиларини озод қилди.


Отишма пайтида бир бола нобуд бўлди. Болаларни гаровга олганларнинг ҳаммаси – 4 киши ҳибсга олинди. Баъзи маълумотларга қараганда, улар ўқувчилар ва ўқитувчиларни гаровга олгач, маъмурлардан пул, қурол ва шунингдек, воқеа жойидан чиқиб кетишларига қаршилик кўрсатилмаслигини талаб қилганлар.
Ўқувчилари гаровга олинган мактабда Камбоджада яшовчи АҚШ, Япония ва Австралия фуқароларининг фарзандлари ўқир эди.
XS
SM
MD
LG