Линклар

logo-print

Россия Конституциявий суди бир фуқаронинг мамлакат субъектлари – областлар ва республикалар раҳбарларини тайинлаш тартибини ғайри қонуний деб, уни бекор қилишни сўраб ёзган аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилди.


Тюмень шаҳрида истиқомат қилувчи аризачининг фикрича, регионлар раҳбарларини президент тайинламоқда ва бу ҳолат ҳокимиятнинг барча поғоналарида ўтказилиши лозим бўлган сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан уни маҳрум қилади.
Фуқаронинг даъво аризаси юзасидан фикр билдирар экан, президент Путиннинг губернаторларни танлаш тартибига ўзгартиш киритганини Москва-Хельсинки гуруҳи раиси Людмила Алексеева мана бундай шарҳлади:
- Конституцияда фуқароларнинг ҳуқуқлари доирасини торайтирувчи қонунлар қабул қилиш тақиқланиши айтилган. Губернаторларнинг маҳаллий депутатлар томонидан, боз устига президентнинг босими остида сайланиши, оддий сайловчиларнинг сайловда иштирок этмаслиги уларнинг ҳуқуқлари торайишини англатади.
XS
SM
MD
LG