Линклар

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Стивен Янг бугун Бишкекда Озодлик радиоси қирғиз хизмати Бишкек бюроси, АКИ-Press ахборот агентлиги ҳамда "Вечерний Бишкек" газетасида хизмат қиладиган журналистлар билан учрашди.


Элчи Қирғизистон оммавий ахборот воситалари, келаётган президентлик сайлови ва бошқа қатор масалалар бўйича ўз фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
Қирғизистонда жон сақлаётган ўзбекистонлик қочқинлар масаласига ҳам тўхталиб, бир неча қочқинни, БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги олдидан ўтмасдан, Ўзбекистонга топшириб юборгани учун Қирғизистонни танқид қилди ва жумладан, бундай деди:
- Бу кишилар Қирғизистонда узоқ муддат қолмайдилар. Қочқин мақоми берилиши учун зарур бўлган расмиятчиликлар тугаши биланоқ, сиёсий қочқин мақомини олишга ҳақлилар учинчи мамлакатга кўчиб ўтади.
XS
SM
MD
LG