Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:31

Халқаро ташкилот ҳуқуқ ҳимоячилари хавфсизлигидан хавотирда


Феруза “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Халқаро Хельсинки федерациясининг Андижонга сафар қилган вакиллари ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубов хавфсизлигидан хавотирини билдирди.

Бу хавотирга федерация аъзолари, уларга ҳамроҳлик қилган Т.Ёқубов ва такси ҳайдовчисининг ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланиб, Тошкентга қайтариб юборилгани сабаб бўлди.

Т.Ёқубов ўзи ва хорижлик меҳмонлар билан содир бўлган воқеа тўғрисида “Озодлик” мухбирига сўзлаб берди.

Унинг айтишича, федерация вакиллари дастлаб Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлиб, қамоққа олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг яқинлари билан учрашган. Сўнг эса улар 2 июнь куни ҳибсга олинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Андижон вилояти бўлими раҳбари Нурмуҳаммад Азизовнинг уйига – Андижоннинг Шаҳрихон шаҳрига йўл олган.

“Тошкентга қайтаётганимизда ички ишлар бўлими ходимлари бизни ўраб олди ва ҳайдовчимизнинг ҳужжатларини олиб қўйди. Улар биз тушган машина гўёки кеча Қамчиқ довонида ҳалокат содир этган машинага ўхшаш эканини баҳона қилди. Улар бизни довонгача бирга боришга мажбурлади”, - деди Т.Ёқубов.

Т.Ёқубов милиция ходимларининг мақсади ҳуқуқ ҳимоячиларини Андижондан узоқлаштириш экани довонга борганда ойдинлашганини билдирди.

Унинг сўзларига қараганда, довонда ҳуқуқ ҳимоячиларини ички ишлар идораларининг жиноят қидирув, терроризм, уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимлари вакиллари кутиб олган ва ҳужжатларни синчковлик билан текширган.

“Биз гуруҳимиз билан хавфсизликни ўйлаб, Андижон шаҳрига бормасликка келишгандик. Чунки Андижонга киришга уриниш жиддий салбий оқибатларга олиб келиши аниқ эди”, - деди Т.Ёқубов.

Т.Ёқубов ички ишлар ходимлари ўзларини аввалдан назорат қилиб келаётгани довонда янада аниқ бўлиб қолганини таъкидлади.
Халқаро Хельсинки фередарциясининг Т.Ёқубов билан бирга водийга борган вакиллари – озарбойжонлик Элдор Зейналов, беларуслик Дмитрий Маркушевски, россиялик Элиза Мусаева бўлиб ўтган воқеа юзасидан дарҳол ўзларининг бош офисига, “Ҳьюман райтс уотч” ва бошқа халқаро ташкилотларга хабар берган.
XS
SM
MD
LG