Линклар

Каримовнинг жанубий вилоятларга сафари


Фирдавс 16 июнь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига сафар қилди. Сафардан мақсад мазкур вилоятларда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш экани айтилмоқда.

Хабарларга қараганда, Ўзбекистон раҳбари Қашқадарёда Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига тайёргарлик билан қизиққан. Шу муносабат билан амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган.

Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги жорий йилнинг октябрь ойида кенг тантана қилиниши режалаштирилган. Бу тантаналар муносабати билан шаҳарда бир неча йирик иншоотлар қурилиши давом этяпти.

Президент Қаршига сафари чоғида шундай объектлар – 600 ўринли олимпия захиралари спорт коллежи, эски шаҳардаги деҳқон бозори, болалар истироҳат боғи қурилишини бориб кўрди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати вакили президент вилоят фаоллари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказганини маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, президент 17 июнь куни Қашқадарёнинг чўл туманларига бориб, ғалла ўрими ва пахта далаларига ишлов беришнинг бориши билан танишади.
XS
SM
MD
LG