Линклар

logo-print

Холиқназар Ғаниев топилди. Ҳибсда сақланган экан.


Феруза 28 май куни бедарак йўқолган самарқандлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Холиқназар Ғаниев ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан 15 кун давомида ҳибсда сақлангани маълум бўлди.

Х.Ғаниевнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, у “Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг 30 май куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган пикетига отланганида йўлда ҳибсга олинган. У 28 май куни Самарқанд шаҳри ички ишлар бўлимида, кейинги кун Жомбой тумани ИИБда сақланган. Милиция ходимлари унинг яқинларига хабар бериш, нима сабабдан қўлга олинганини айтиш ва адвокат чақириш тўғрисидаги талабларини бажармаган.

30 май куни Х.Ғаниев устидан суд бўлиб ўтган.

“Аввал ҳам устимдан кўп туҳматлар уюштирилганди. Булунғур туманига судга олиб борилганимда бу ерда ҳам ўша туҳматчи одамларни кўрдим. Судья ишни менга қўпол муомаладан бошлади”, - деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Х.Ғаниевнинг таъкидлашича, унга адвокат олиш ҳуқуқи ҳам берилмаган. 15 кунлик ҳибс давомида ҳам унга ҳеч ким, ҳеч нарса ҳақида маълумот беришни истамаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳибсдан чиқиб келгандан кейин уйига аноним телефон қўнғироғи бўлиб, ўзига пўписа қилинганини айтди. Унинг билдиришича, шу кунларда ҳам уйи кучли назорат қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG