Линклар

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Дониëр Усенов жума куни бир гуруҳ намойишчилар томонидан босиб олинган ҳукумат биноси – Оқ уй шу куниëқ қайта ҳукумат назорати остига олинганини билдирди.


Усеновнинг бугун мухбирларга айтишича¸ рўй берган ушбу воқеага қарамай¸ Қирғизистон ҳукумати президентлик сайловини белгиланганидек 10 июлда ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Унга кўра¸ ҳукумат жума куни рўй берган воқеа юзасидан собиқ президент Асқар Ақаев тарафдорларини айбламоқда. Аммо Ақаевнинг ишончли вакили бу иддаони рад қилди.
Намойишчилар Урмат Бариктабасовнинг президентликка номзод сифатида рўйхатга олинишини талаб қилганларини айтишмоқда. Марказий сайлов комиссияси Бариктабасов Қозоғистон фуқароси бўлгани учун унинг номзодини рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG