Линклар

logo-print

Экстремист “Толибон” режими қолдиқлари бундан уч кун олдин Қандаҳор вилоятида асирга тушган полиция бошлиғини қатл қилганликларини маълум қилди.


“Толибон” гуруҳи матбуот вакили Абдул Латиф Ҳакимийнинг билдиришича¸ “Толибон” Исломий маҳкамаси Мия-Нишин туман полиция бошқармаси бошлиғи Нания Оғани ўлим жазосига ҳукм қилган ва ҳукми якшанба эрталаб бажарилган.
Ҳакимийга кўра¸ Оға “Толибон” ҳаракатининг бир неча жанггариларини ўлдирганликда айбланган.
Жума куни Қандаҳор вилоятида жанггарилар камида 13 кишини¸ жумладан Мия-Нишин туман ҳокимини ҳам асирга олган эди. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG