Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондализа Райс Исроил ва Фаластин расмийлари Ғазо минтақасидан Исроил кучларини бутунлай олиб чиқишга келишганларини билдирди.


Райс бугун Қуддусда Исроил Бош вазири Ариел Шарон билан учрашганидан кейин ўтказган матбуот анжуманида шундай баëнот берди.
Шанба куни Райс Фаластин мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиб¸ Август ойида Исроил кучларини Ғазодан олиб чиқишда ҳамкорлик қилиш масаласини гаплашди.
Райс Яқин Шарқ сафари доирасида Иордания¸ Миср ва Саудия Арабистонига ҳам боради. Сўнгра у Брюсселда Ироқни қайта қуриш бўйича ўтказиладиган халқаро анжуманда қатнашади.
XS
SM
MD
LG