Линклар

logo-print

Ироқ расмийларининг билдиришича¸ бугун Бағдоднинг яшил зонаси яқинидаги ошхонада худкуш ҳужумчи ўзини портлатгани оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.


Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги полиция ходимларидир.
Воқеа гувоҳи бўлган полиция ходими Раъид Салман
“Худкуш ҳужумчи келиши билан тўғри ошхона ичкарисига кириб кетди. У ерда полиция ходимлари ва фуқаролар ўтирган эди. Худкуш кимса ошхонага кириши билан ўзини портлатиб юборди. Анча киши ҳалок бўлди”¸ - дейди.
Бағдодда полицияга қилинган бошқа бир ҳужумда тўрт одам¸ жумладан икки полиция ходими ҳалок бўлди. Шиаларнинг Бағдоддаги масжиди яқинида мина ўрнатилган машина портлатилгани натижасида камида 26 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG