Линклар

Қирғизистон ҳукумати мамлакат парламентининг собиқ раиси Мукар Чўлпонбоевни қўлга олганини билдирди.


Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ўмурбек Субаналиевга кўра¸ Чўлпонбоев жума куни Бишкекда ҳукумат биноси намойишчилар томонидан босиб олинишига алоқадорликда гумон қилиниб қамоққа олинган.
“Урмат Бариктабасовнинг Қозоғистонда эканлигини айтишмоқда. Намойиш ташкилотчиларидан Мукар Чўлпонбоев қўлга олинди”¸ - дейди Субаналиев. Унга кўра¸ Чўлпонбоев намойишчиларни ҳукумат биносини ишғол этишни давом эттиришга даъват этган.
Чўлпонбоевнинг ўша воқеа жараëнида ëзиб олинган овози:
“Ҳурматли ватандошлар тарқалманг. Келинг Оқ уй биносини биринчи қаватидан еттинчи қаватигача босиб олайлик. Ҳеч нарсани бузманг¸ булар бизнинг мулкимиз¸ халқ мулкидир”¸ - деб намойишчиларга мурожаат қилган эди Чўлпонбоев.
У вазифасидан четлатилган Президент Асқар Ақаев тарафдори ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG