Линклар

24 июн жума куни Эронда президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади.


Сайловнинг иккинчи босқичида собиқ Президент муътадил қарашдаги Ҳошимий Рафсанжоний билан Теҳрон ҳокими консерватор Маҳмуд Аҳмадийнажод беллашади.
17 июн куни ўтказилган президентлик сайловининг расмий натижаларига кўра¸ Рафсанжоний 21 фоиз¸ Аҳмадийнажод 19.5 фоиз овоз олган.
1989-97 йиллар давомида президент вазифасини бажарган 70 ëшли Рафсанжоний Эроннинг Ғарб билан муносабатларини яхшилаш истагида эканлигини билдирмоқда. Аҳмадийнажод эса Исломий консерватор позициясига урғу бермоқда.
“Биз Эрон Ислом республикасининг ҳозирги сиëсатини давом эттирамиз. Умуман Европа¸ Осиë ва Африка мамлакатлари билан ташқи сиëсатимиз доирасида сўзлашувлар олиб борамиз. Табиийки ўз халқимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда Европа давлатлари билан ядровий масалалар бўйича музокараларни давом эттирамиз”¸ - дейди президентликка номзод Аҳамадийнажод.
XS
SM
MD
LG