Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:56

Журналист ва шоир Ризо Обид калтакланди


19 июнь куни наманганлик журналист ва шоир, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Ризо Обид номаълум шахслар томонидан қаттиқ калтакланди. У Андижон воқеалари юзасидан мамлакат раҳбарияти шаънига бир неча кескин танқидий чиқишлар қилганди.

Р.Обид шу куни 23 лар атрофида меҳмондорчиликдан чиқиб келаётганида тўрт номаълум шахс ҳеч қандай сабабсиз ура бошлаган.

“Улар сен ўша журналист ва шоирмисан, дея роса тепди. Қоча бошлагандим, ортимдан қувишмади. Чунки одамлар бор жойга қочиб бордим”, - деди Р.Обид.

Журналист бунгача бир неча кунлардан буён номаълум шахслар унинг ортидан кузатиб юрганини ҳам маълум қилди.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси мутасаддилари журналистнинг калтакланишида ички ишлар ходимларининг дахли йўқлигини таъкидламоқда.

Намангандаги “Ҳимоя гуруҳи” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Собитхон Устабоевнинг айтишича, вилоятда Андижон воқеалари тўғрисида эркин гапириш оқибати хавфли тус олди. Р.Обиднинг калтакланиши ҳам эркин фикрловчи, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи шахслар орасида қўрқув уйғотиш мақсадида қилинган ишдир.

Эслатиб ўтамиз, президент Ислом Каримов ҳақида танқидий шеър ёзгани учун 18 июнь куни Наманган вилоятининг Норин туманилик Ҳайдарали Халилов ҳам ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олинганди.
XS
SM
MD
LG