Линклар

logo-print

Насрулла Саидов фахрланадиган кун


Басира Бухоролик Насрулла Саидов бундан 15 йил муқаддам – 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон мустақиллиги тўғрисидаги декларациянинг қабул қилиниши жараёнида қатнашганидан фахрланади.

“Ўша пайтдаги беш юзта депутатнинг аксарияти коммунистлар бўлган бир вазиятда элликка яқин депутат сафида бу масалани кун тартибига киритишда иштирок этганим ҳаётимдаги энг эсда қоларли воқеалардандир”, - деди Н.Саидов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Унинг айтишича, ўша сафдошларидан кўплари бугун сургунда, баъзилари қамоқда.

Н.Саидов мустақиллик учун кураш тимсоли сифатида декларация қабул қилинган кунни байрам сифатида нишонлаш зарурлигини таъкидлади.

Н.Саидов декларация қабул қилинган кунда кўтарган Ўзбекистон байроғини ҳали ҳам ўз уйида сақлаб келмоқда.

“Ўзбекистон байроғи ҳеч қачон алоҳида кўтарилмасди. Фақат СССР байроғи билан биргаликда кўтариларди. Декларация қабул қилинган пайтда мен Ўзбекистон байроғини кўтариб трибунага чиқиб кетгандим. Зал бўйлаб югургандим. Залдагиларнинг ҳаммаси бу воқеани тик туриб нишонлашига эришдим”, - деди Н.Саидов.

У Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун вақти келиб мамлакатда кенг нишонланишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG