Линклар

АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги элчиси Вашингтон Тожикистон мухолифати етакчиларидан бирининг тақдиридан хавотирда эканини маълум қилди.


Душанбедаги АҚШ элчихонаси бугун тарқатган баёнотда гап 17 апрелда ҳибсга олинган Махмадрўзи Искандаров ҳақида боради.
Баёнотда айтилишича, АҚШнинг ЕХҲТдаги элчиси Стивен Миникес Вашингтон хавотирлари ҳақида ўтган ҳафта ташкилот мажлиси давомида маълум қилган.
Тожикистон расмийлари Искандаровни бир неча жиноятларда, жумладан террорчиликда айбламоқда.
Ҳисбга олинишидан олдин Озодлик радиосига берган интервьюсида Искандаров келаси Тожикистон президентлик сайловида номзод сифатида қатнашиш нияти ҳақида гапирган эди.
XS
SM
MD
LG