Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондолизза Райс Вашингтоннинг асосий иттифоқчиларидан бири бўлган Миср ҳукуматини танқид қилди.


Райс Қоҳирани ўз халқи ишончини қозонишга чақирди.
Райс бу сўзларни Қоҳирдаги америка университетида қилган чиқишида айтди. У Мисрдаги сайловлар билан боғлик зўравонликларни танқид қилиб, эркин танловдан қўрқиш озодликка тўсқинлик қилиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳол эканини таъкидлади.
“Мисрдаги сайловлар, жумладан парламент сайловлари ҳам эркин сайловларни англатувчи ҳолис стандартларга мос келиши лозим. Мухолифат гуруҳлари йиғилиш ўтказиш, сайловда қатнашиш ва матбуотда чиқиш имкониятларига эга бўлиши керак. Овоз бериш зўравонлик ва таъқибларсиз ўтказилиши керак. Сайловларда халқаро кузатувчилар ҳеч қандай чекловсиз ўз фаолиятини олиб боришлари лозим.”
Райс бугун шунингдек, Миср президенти Ҳусни муборак билан ҳам учрашди. Муборакнинг сентябрда Мисрда биринчи марта ўтказилдиган бир неча номзодлар иштирокидаги сайловларда қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG