Линклар

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бугун эълон қилган ҳисоботда ёзилишича, Россия ўзининг пост-совет иқтисодини ривожлантириш истагида ва ислоҳотларнинг таназзулга учрашини олдини олмоқчи бўлса, яхшироқ қонунларни чиқариши ҳамда давлатнинг бизнесга аралашувини чеклаши лозим.


Ташкилотнинг ҳисоботида, Россиядаги иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилаётган асосий омиллар, ҳокимиятнинг барча бутоғидаги кучсизлик, самарасизлик ва коррупциядан иборат эканлиги айтилади.
Бош қароргоҳи Парижда жойлашган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Москвани бозор иқтисодиёти шароитида ишлай оладиган ва ишлашни истайдиган ҳукумат яратишга чақирди.
XS
SM
MD
LG