Линклар

Қирғизистонга оид яна бир хабарга кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Асқар Ақаев Қирғизистон прокуратурасининг уни Россияда сўроқ қилиш режаларини "сайловдан олдин қилинган сиёсий ўйин”, дея танқид қилди.


Россиянинг “Независимая газета”сига берган интервьюсида Ақаев ўз атрфоидагиларнинг бизнесини тафтиш қилган ҳукумат комиссияси шу пайтгача илагри сурган айбловлар, унинг таъбири билан айтганда, қартадан ясалган уй каби тўкилгани айтилади. Ақаев шунингдек, ўтган жума куни Бишкекда рўй берган тартибсизликлар, жумладан намойишчиларнинг ҳукумат биноси босиб олишини унинг тарафдорлари уюштирган, деган айбловларни инкор қилди.
Ақев баёнотига Қирғизистон бош прокурори тергвочилар Москвга бориб, Ақаевни сўроқ қилиш истагида эканини маълум қилиши сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG