Линклар

logo-print

Қирғизистонда ҳам 10 июл куни ўтказилажак президентлик сайловига тайёргарлик кетмоқда.


Бугун Қирғизистон Бош вазир биринчи муовини вазифасини бажарувчи Феликс Қулов президентлик сайловлари ўтиб олгунига қадар ўз вазифасини вақтинчалик тўхтатишини билдирди.
“Қонунда кўрсатилган, ўз вазифасини бажараётган давлат хизматчиси сайлов олди кампаниясини олиб боришга ҳақли эмас. Шунинг учун ўз ваколатларимни вақтинчалик тўхтатяпман. Тегишли ариза билан Бакиевга мурожаат қилдим. Бу масалани биргаликда муҳокама қилдик. Ва халқ мақсадларимизнинг тўғрилигини тушиниши ҳамда шимол ва жанубнинг бирдамлигини кўрсатиш учун шундай қарорни қабул қилдик”, - деди Қулов.
Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Қулов Қурманбек Бакиев ўз сайлов олди кампаниясини олиб боришида ёрдам кўрсатишини баён қилди.
Қулов ва Бакиев ўртасида келишилган битимга кўра, Бакиев президент этиб сайланса, Қулов Қирғизистон бош вазири лавозимга тайинланиши кўзда тутилган.
Якшанба куни Бакиев ҳам ўзининг бош вазирлик ваколатини вақтинчалик тўхтатиш ҳақида қарорни имзолаган эди. бу қарор бугун кучга кирди ва президентлик сайлови тугагунга қадар давом этади.
10 июл куни бўладиган президентлик сайловида Бакиевга 6 номзод рақиблик қилади.
XS
SM
MD
LG