Линклар

Ироқ расмийларининг малум қилишича, бугун ҳудкуш шахс содир этган портлаш оқибатида хизматга энди қабул қилинган 20 полициячи ҳалок бўлган ва кўплаб одам жароҳатланган.


Маълум бўлишича, қурдларнинг Арбил шаҳрида полициячилар эрталабки йўқловга саф тортиб турганида ҳудкуш ўзини портлатган.
Айни пайтда, Бағдоддаги полиция маҳкамалирдан бирига уюштирилган ҳужумда хавфисзлик кучларининг беш аскари ҳалок бўлгани ва 20дан ортиғи яралангани хабар қилинмоқда.
Бағдод жанубидаги Байа полиция маҳкамасига уюштирилган ҳужумда камида бир автомашина портлаган.
Якшанба кунги зўравонликлар оқибатида, Ироқда 30дан ортиқ одам, жумладан Бағдоддаги ресторанда содир этилган портлашда 23 киши ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Ироққа оид яна бир хабарга кўра, Ироқ Ҳаво Йўлларига тегишли самолёт Лондонга рейс амалга оширган. Самолёт бортида Ироқ Бош вазири Иброҳим ал-Жафарий ҳам бўлган.
Мазкур парвоз 1990 йилда Саддам Ҳусайннинг Қувайтни босиб олгани сабабли жорий этилган санкциялардан кейин Бағдод-Лондон йўналишида амалга оширилган биринчи рейсдир.
Бош вазир Жафарийнинг сешанба куни айни самолётда Брюсселга учиши кутилмоқда. У ерда давлат раҳбари Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳомийлигидаги Ироқни қайта тиклаш бўйича конференцияда қатнашади.
XS
SM
MD
LG