Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:21

Халқаро ташкилот Каримовдан туҳмат кампаниясини тўхтатишни сўрамоқда


Шайбон “Чегара билмас репортёрлар” ташкилоти Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдан мамлакатда фаолият кўрсатадиган мустақил журналистларга қарши уюштирилаётган кампанияни тўхатишни талаб қилди.

Бундай талаб билан чиқишга, ташкилот вакилларининг айтишича, сўнгги кунларда маҳаллий ахборот воситалари орқали Андижон воқеаларини ёритган мустақил журналистлар шаънига айбловлар ва уларни оммавий қоралаш ҳаракатлари сабаб бўлган.

Ташкилот тарқатган баёнотда таъкидлашича, ўз ҳаётини хавф остида қўйиб Андижон воқеаларини ёритган журналистлар ҳукумат томонидан уюштирилган ов нишонига айланиши умуман қабул қилиб бўлмас ҳолатдир.

“Шу боис, биз Ислом Каримовни қўпол тарғибот усулига айланган туҳмат кампаниясини дарҳол тўхтатишга чақирамиз. Зеро, бу мамлакатда мавжуд янгиликлар ва ахборот чекловини янада кучайтиради”, - дейилади ташкилот баёнотида.

Расмий Тошкент айни баёнот юзасидан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG