Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:35

Эски “Фрунзечи” Анфим Хлизов ҳақида


Шайбон Сўз ва фикр эркинлигини қўллаб-қувватлаш қўмитасининг “Арена” сайтида “Анфим Хлизовни ўқиб” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, Анфим Хлизов бир вақтлар “Фрунзевец”, айни пайтда эса “Ватанпарвар” номи остида чоп этиладиган газетада ишлаган. Ҳозирда етмишни қоралаб қўйган ва нафақада бўлган А.Хдизовнинг сиёсатдан ҳам, журналистика соҳасидан ҳам четга чиқиб қолганига анча бўлган.

“Шундай экан, - хулоса қилади муаллиф, - А.Хлизов имзоси билан чоп этилган мақола ҳам юқорининг кўрсатмаси асосида махсус уюштирилган мақолалардан биридир”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг марказий газеталарида А.Хлизов имзоси билан мақола чоп этилганди. Бу мақолада муаллиф Андижон воқеаларини гўёки бузиб талқин этаётганидан қаттиқ нолиган. Кейинчалик газеталарда мазкур мақола муаллифининг фикрларини қўллаб-қувватлаш, янада ривожлантиришга қаратилган яна бир неча чиқишлар бўлган.
XS
SM
MD
LG