Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:33

Шеър ёзган шахс 6 йилгача қамалиши мумкин


Намангандаги “Ҳимоя гуруҳи” нодавлат ташкилоти Норин туманилик Ҳайдарали Комилов иши билан шуғуллана бошлади. Ҳ.Комилов президент Ислом Каримов ҳақида танқидий шеър ёзгани учун 18 июнь куни ҳибсга олинган эди.

“Ҳимоя гуруҳи” раҳбари Собитхон Устабоевнинг билдиришича, Ҳ.Комиловнинг қаерда сақланаётгани ҳозирча номаълум. Вилоят Ички ишлар бошқармаси вакили унга нисбатан Жиноят кодексининг 158-моддаси (президент шаънига ОАВ орқали ҳақоратомуз сўзлар ишлатиш) бўйича айб қўйилаётгани айтган.

“Аммо бизга маълум бўлишича, бу иш бўйича фақатгина Ҳ.Комилов эмас, унинг қўшниси Ҳалимжон Солиев ҳам ҳибсга олинган. Бу одам тўғрисида ҳозирча бошқа маълумотларимиз йўқ”, - деди С.Устабоев.

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг таъкидлашича, водийдаги барча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ҳ.Комиловни озод этиш учун курашга бел боғлаган. Биринчи навбатда, унга мустақил адвокат тайинланишига эришишга ҳаракат қилинмоқда.

А.Эргашевнинг сўзларига қараганда, демократик давлатларда алоҳида шахсни ҳақорат қилганлик учун жиноий жазо йўқ. Ҳар бир шахснинг шаъни бир хилда ҳимоя қилинади.

Адвокат Бахтиёр Шоҳназаров президентни ҳақорат этгани учун бирор ўзбекистонлик ҳибсга олинганини 15 йил давомида эшитмаганини маълум қилди.

Агар Ҳ.Комилов Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-банди билан айбланаётган бўлса, у 6 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Маълум бўлишича, баъзи давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳам мазкур ишни ўз назоратига олгани, Ҳ.Комиловни мустақил адвокат билан таъминлашга кўмаклашишини билдирган.
XS
SM
MD
LG