Линклар

Ҳайдарали Комилов ҳибсдан бўшатилди


Президент ҳақида танқидий шеър ёзгани учун 18 июнь куни ҳибсга олинган Наманган вилоятининг Норин туманилик Ҳайдарали Комилов 22 июнь куни вақтинчалик озод этилди.

Ҳ.Комиловнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, 21 июнь куни унинг устидан қўзғатилган жинояти иши Миллий хавфсизлик хизматига ўтказилган. Аҳволи анча оғир бўлгани сабабли МХХ ходимлари уни 23 июнда келиш шарти билан озод этган.

Ҳ.Комилов ҳибсда руҳи тушмагани, қилган ишидан пушаймон эмаслигини билдирди.

Ҳ.Комилов устидан Жиноят кодексининг 158-моддаси (президент шаънига ОАВ орқали ҳақоратомуз сўзлар ишлатиш) жиноят иши очилган. Унинг президент танқид қилинган шеъри “Озодлик” радиоси орқали эфирга узатилганди.

Ҳ.Комилов билан бирга “Озодлик” мухбирининг уйига келган унинг қўшниси Ҳалим Солиев ҳам ҳибсга олинганди. Маълум бўлишича, у ҳам ҳибсдан озод этилган.
XS
SM
MD
LG