Линклар

logo-print

Белорус президенти Александ Лукашенко Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятининг навбатдаги президенти этиб сайланди.


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев президентликни Лукашенкога топширар экан¸ уни бу вазифа билан қутлади.
Ҳамжамиятнинг Москвада ўтган саммитига Россия президенти Путин раислик қилди.
“Евроосиë иқтисодий ҳамжамияти тез суръат билан ривожланиб бормоқда. У нафақат интеграция борасидаги ўз мақсадларига эришмоқда¸ балки халқаро минтақавий ташкилот сифатида обрў ҳам қозонмоқда”¸ - дея мақтади бу гуруҳни Путин.
Ўзаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига Россия¸ Белорус¸ Қозоғистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Бугунги йиғинда Арманистон президенти Роберт Кочарян ҳам иштирок этди. Саммитда асосан гуруҳ ичида ягона пул сиëсати ва божхоналар бирлиги яратиш истиқболлари муҳокама этилди.
XS
SM
MD
LG