Линклар

Ироқ масалалари бўйича Брюсселда ўтаëтган халқаро анжуманда қатнашаëтган Британия ташқи ишлар вазири Жэк Строунинг айтишича¸ халқаро ҳамжамият ҳозирга келиб Ироқ уруши юзасидан туғилган бўлинишга барҳам бера олган.


’’Мазкур анжуман¸ Ироқ уруши арафаси ва уруш давомида кескин қутбга бўлинган халқаро ҳамжамиятнинг демократик¸ тинч ва фарофон Ироқни фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида бирлашганини намойиш қилмоқда’’¸ - деди Строу.
Брюссел анжуманида қатнашган БМТ бош котиби Кофи Аннан ҳам айни шундай фикр билдирди.
’’Халқаро ҳамжамият Ироқ ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлайди. Хавфсизлик Кенгашининг бундан бир йил олдинги 1546 резолюциясида ўз аксини топган Ироқни қайта қуриш жараëнининг муваффақиятга эришиши борасида шубҳа йўқ’’¸ - деди Аннан.
Брюссел йиғинида 80 дан ошиқ давлат ташқи ишлар вазирлари ва бошқа юқори даражали расмийлари иштирок этмоқда.
Айни пайтда¸бугун Ироқда яна бир қатор ҳужумлар амалга оширилди ва оқибатда уч полициячи ва Ироқ янги конституцияси муаллифларидан бири ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG