Линклар

Инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи Европа Кенгаши Россия ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари борасидаги сиëсатини кескин танқид қилувчи махсус резолюция ҳозирлади.


Кенгашнинг Страсбургда ўтаëтган бугунги йиғинида Россиянинг Чеченистондаги ҳарбий ҳаракатлари¸ шубҳали хусусийлаштириш дастури ва коррупция масалаларининг резолюцияга киритиш борасида мубоҳаса бормоқда.
Резолюция муаллифларидан бири¸ Дэвид Аткинсон¸ Россияда ҳақиқий демократия йўқлигини танқид қилди.
’’Ҳақиқат шуки¸ Россияда ҳали эркин демократия қарор топгани йўқ. Россияда ҳозирга қадар эркин сайловлар ўтказилгани йўқ. Бунинг сабаби эса¸ миллий телекўрсатувлар на сиëсий жиҳатдан бетараф ва на давлат босим-назоратидан озод. Россия адлия тизимида бораëтган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда¸ уларнинг самарали эмаслиги¸ судларнинг коррупция ва сиëсий босимдан озод эмаслигини айтиб ўтиш жоиз’’¸ - деди Аткинсон.
Европа Кенгаши муҳокамаларида қатнашчилар Россиядан ўлим жазосини бекор қилиш¸ Молдовадаги қўшинларни олиб чиқиш ва Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари топталиши учун жавобгарларни топиб¸ жазолашни талаб қилдилар.
Россия¸ ўлим жазосини бекор қилиш ва бошқа давлатлар ҳудудий яхлитлигини ҳурматлаш ҳақидаги ваъдалар билан 1996 йили Европа Кенгашига аъзо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG