Линклар

Бугун ҳам Қандаҳорда АҚШ ва Афғонистон қуролли кучлари билан толиблар жангарилари ўртасида кескин жанглар бўлиб ўтди.


АҚШ ҳарбийлари ва Кобул расмийларига кўра¸мамлакат жануб-ғарбий ҳудудларидаги бу жангларда 60 жангари ҳамда олти афғон ва беш АҚШ ҳарбийси ўлдирилган¸ толиблар жангариларидан 30 таси қўлга олинган.
Айтилишича¸ бугунги тўқнашувлар толиблар қолдиқларини йўқ қилишга қаратилган кенг кўламли ҳарбий операцияларнинг таркибий қисми ва уларда Америка учқичлари ҳам иштирок этган.
Асосий жанглар Кобулдан 400 км жануб-ғарбда жойлашган Миян Нишин районида бўлиб ўтган. Ушбу ҳудуд бир ҳафта олдин толиблар қўлига ўтган ва кеча ҳукумат кучлари томонидан қайта ишғол этилган эди.
XS
SM
MD
LG