Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ Москва ихтиëрида 13 май кунги Андижон воқеаларига исломий экстремистлар аралашганини кўрсатувчи далиллар борлигини такрорлаб келмоқда.


Унга кўра¸ бу далиллар мазкур воқеа юзасидан текширув олиб бораëтган Ўзбекистон парламент комиссиясига топширилган.
Бу баëнот Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо давлат ташқи ишлар вазирларининг Москва йиғини давомида эълон қилинди.
Лавровга кўра¸ мазкур шартномага аъзо давлатлар 13 май кунги Андижон воқеаларига оид маълумотни ўзаро баҳам кўришмоқда.
Бу келишувга Россия¸ Белорус¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон ва Арманистон аъзо. Тошкент ҳукумати 1999 йили бу келишув аъзолигидан чиққан эди.
Сешанба куни парламент текширувига бошчилик қилаëтган Муҳаммадодилхон Йўлдошев Андижон воқеаларининг мамлакат ташқарисида режалангани ва исломий жангарилар мақсади ҳукуматни ағдариш бўлганини даъво қилди.
На Россия ва на Ўзбекистон ҳозирча ўз даъволарини тасдиқловчи далилларни жамоатчиликка маълум қилмаяпти. БМТ¸ НАТО¸ ЕХҲТ¸ ЕИ ва АҚШ айнан ана шу далилларни ўрганиш учун ҳам Андижон воқеалари бўйича мустақил тергов ўтказилиши лозимлигини талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG