Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:38

Бош прокуратура қочқинлар орасидан 133 та “террорчи” топди


Феруза Ўзбекистон Бош прокуратураси Қирғизистондаги қочқинлар лагерида яшаётган 133 фуқарони экстрадиция қилишни сўраб, ушбу мамлакатнинг тегишли идораларига расмий илтимоснома йўллади.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, мазкур лагерда яшаётган ўзбекистонлик 100 нафар, қирғизистонлик 33 нафар фуқаро Ўзбекистондаги “террорчилик” ҳаракатларига бевосита алоқадор, деб топилган ва уларга сиртдан айбловлар эълон қилинган.

“Шу сабабли Ўзбекистон Бош прокуратураси бу фуқароларнинг Ўзбекистонга қайтариб берилишини сўрайди”, - дейилади илтимосномада.

Бош прокуратура матбуот хизматидан мазкур илтимоснома юзасидан “Озодлик” мухбирини қизиқтирган саволларга жавоб олишнинг имкони бўлмади.

БМТ Қочқинлар масаласи бўйича олий комиссарлигининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Абдул Карим Гулнинг сўзларига қараганда, ҳозир Қирғизистондаги ўзбек қочқинларига мақом бериш масаласида аниқ тўхтамга келингани йўқ.

“Шу боис, биз Ўзбекистон Бош прокуратураси талаб қилаётган фуқаролар ҳақида аниқ бир гап айта олмаймиз. Айни пайтда бизнинг асосий вазифамиз Қирғизистонга қочиб ўтган ўзбекистонлик фуқароларга қочқин мақоми бериш масаласи ечилмагунча уларнинг ўз мамлакатига қайтарилишига йўл қўймасликдир”, - деди Гул.

Расмий илтимосномада айтилишича, Андижон воқеалари вақтида ўғирланган 334 ўқотар қуролдан 223 таси қайтарилган. Ушбу “террорчилик ҳаракатлари”да алоқадорликда гумон қилиниб, 102 киши ушланган. Уларнинг 50 нафари ҳуқуқ-тартибот ходимларининг кучли назоратида бўлиш шарти билан озодликка чиқарилган.
XS
SM
MD
LG