Линклар

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги жорий ҳафта давомида мамлакат жанубида ҳукумат ва АҚШ кучлари 100дан зиëд “Толибон” жанггариси ўлдирганини билдирди.


Вазирлик матбуот вакили Лутфулла Машъалнинг айтишича¸ ўтган ҳафта “Толибон” жанггарилари Қандаҳор¸ Зобул ва Урузгон вилоятларида айрим туманларни босиб олганларидан кейин АҚШ ҳарбий вертолëтлари ҳаводан уларга зарба берган. Ҳалок бўлган жанггарилар ичида уч нафар “Толибон” етакчиси ҳам бор.
Тўқнашувда ҳукумат аскарларидан уч киши ҳалок бўлган. АҚШ ҳарбийларидан олти аскар жароҳатланган. Икки вертолëтга зарар етган.
XS
SM
MD
LG