Линклар

logo-print

Қирғизистон президентлигига номзодлардан бири сайловда қатнашмаслигини билдирди.


Тадбиркор Жусупбек Шарипов бугун бу тўғрида баëнот тарқатиб¸ ўз номзодини қайтиб олиши ва 10 июл куни ўтказиладиган президентлик сайловида иштирок этмаслигини маълум қилди.
Шарипов муваққат Президент Қурманбек Бакиев билан хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи Феликс Қулов ўзаро ҳамкорлик қилишни эълон қилганларидан кейин шундай қарорга келганини айтди.
Унга кўра¸ бу қарор Қирғизистонда сиëсий вазиятнинг барқарорлашувга хизмат қилади.
Бакиев билан Қулов ўртасидаги келишув бўйича¸ агар Бакиев сайловда ғолиб чиқса¸ Қулов мамлакат Бош вазири вазифасини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG