Линклар

Қирғизистон Бош прокурори Азимбек Бекназаров Бишкек ҳукумати 29 нафар ўзбекистонлик қочқинни ўз ватанларига қайтариб юборишни режалаштирганини маълум қилди.


Бекназаровга кўра¸ қайтариб юбориладиган 29 қочқин ўтган ой Андижонда рўй берган воқеалар жараëнида қамоқдан қочган жиноятчилардир.
“Қўшимча текширувлар ниҳоясига етиши билан улар қайтариб юборилади. Бу одамларни бу ерда ушлаб туришнинг кераги йўқ¸ чунки “акрамий”лар Андижонда қилганларидек Ўшдаги тергов изоляторига ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Улар қуролланган жиноятчилардир”¸ - деди Қирғизистон Бош прокурори.
Андижон воқеалари оқибатида тақрибан 500 ўзбекистонлик қочқин қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган эди.
БМТ Қирғизистон ҳукуматини қочқинларни Ўзбекистонга қайтариб юбормасликка чақириб келаëтганига қарамай¸ ҳозирга қадар 4 нафар қочқин Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
XS
SM
MD
LG