Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати 13 май куни Андижонда рўй берган воқеа юзасидан уч исломий гуруҳни қораламоқда.


Расмий Тошкентга кўра¸ бу гуруҳлар Ўзбекистон ҳукуматини ағдариш мақсадида биргалашиб иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Анвар Набиевнинг айтишича¸ булар “Туркистон Исломий ҳаракати”¸ “Ҳизб-ут-Таҳрир” ва “Акрамия” гуруҳларидир.
Набиевга кўра¸ мазкур уч исломий ташкилот аъзолари 20 гуруҳга бўлиниб фаолият олиб боради. Мазкур тез ҳаракатланувчи гуруҳлар таркибида беш нафардан жанггари бор. Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудларида фаолият олиб бораëтган ушбу гуруҳлар Андижон воқеаларини уюштириб¸ амалга оширган.
Ўзбекистон ҳукумати воқеалар жараëнида 170дан зиëд одам¸ жумладан¸ исломчи экстремистлар¸ ҳукумат кучлари ва оддий фуқаролар ҳалок бўлганини таъкидлаб келмоқда. Аммо кузатувчиларга кўра¸ Андижон ҳодисасида 500дан кўпроқ киши ҳалок бўлган.
Чоршанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Иванов Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан ўтказаëтган текширувларини қўллаб-қувватлади ва Москва воқеага исломчи экстремистлар алоқадор эканлиги ҳақида маълумотга эга эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG